Ислом Каримов бошқа номзодларга қараганда кам сайловолди ташвиқоти олиб борди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси шу йилнинг 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайловолди ташвиқоти мониторинги натижаларини эълон қилди.

Шуни қайд этиш керакки, ҳар бир номзод ва сиёсий партия “Ўзбекистон” ва “Ёшлар” теле ва радиоканалларида ажратилган 900 дақиқалик, шунингдек, ҳудудий теле ва радиоканалларда ажратилган 180 дақиқалик эфир вақтидан фойдаланган. Ҳар бир номзодга ўз ташвиқот материалларини чоп этиш учун «Халқ сўзи», «Народное слово» ва «Правда Востока» газеталарида 10, ҳудудий газеталарда 5 саҳифадан нашр майдони ажратилган.

Мониторинг натижаларига кўра:

“Ўзбекистон” телеканали

  1. “Адолат” – 17 соат 17 минут 44 секунд (шундан 14 соат 55 минут 32 секунди тарғибот ишига);
  2. ХДП – 17 соат 11 минут 47 секунд (15 соат);
  3. “Миллий тикланиш” – 16 соат 56 минут 9 секунд (14 соат 48 минут 55 секунд);
  4. ЎзЛиДеП – 14 соат 33 минут 18 секунд (2 соат 58 минут 40 секунд);

 

“Ёшлар” телеканали

  1. ХДП – 15 соат 24 минут 59 секунд (13 соат 59 минут 57 секунд);
  2. “Адолат” – 15 соат 14 минут 50 секунд (13 соат 52 минут 2 секунд);
  3. “Миллий тикланиш” – 15 соат 7 минут 51 секунд (13 соат 48 минут 50 секунд);
  4. ЎзЛиДеП – 6 соат 49 минут 42 секунд (1 соат 52 минут 40 секунд);

МТРК ҳудудий телеканаллари

  1. “Адолат” – 33 соат 40 минут 33 секунд;
  2. ХДП – 33 соат 4 минут 33 секунд;
  3. “Миллий тикланиш” – 35 соат 40 минут 38 секунд;
  4. ЎзЛиДеП – 2 соат 40 минут 38 секунд;

 

МТРК ҳудудий радиоканаллари

  1. “Миллий тикланиш” – 19 соат 17 минут 18 секунд;
  2. ХДП – 17 соат 4 минут 31 секунд;
  3. “Адолат” – 16 соат 37 минут 22 секунд;
  4. ЎзЛиДеП – 8 минут 42 секунд;

 

“Халқ сўзи”, “Народное Слова” ва Правда Востока” газеталари

ХДП – 8,42 саҳифа (ҳар бир нашрда);

“Миллий тикланиш” – 8,42 саҳифа;

“Адолат” – 8,42 саҳифа;

ЎзЛиДеП – 5,50 саҳифа;

Марказий сайлов комиссиясининг мониторинг натижаларига таяниб маълум қилишича, Ислом Каримовнинг номзод сифатида эмас, балки давлат раҳбари сифатидаги фаолиятини ёритишга кетган нашр майдони ва эфир вақти бошқа номзодларга ажратилган эфир вақти ва нашр майдони умумий ҳажмидан ошиб кетмаган. Бунда Президент қабул қилган қатор қарор ва фармонлар ҳамда Наврўз байрами намойиш этилиши зарурати туфайли оммавий ахборот воситаларида кўриниш берган ёки нутқ сўзлаган.

Эслатиб ўтамиз, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилари ташвиқот тадбирларининг кўпчилиги барча номзодлар учун тенг имкониятларни яратиш, жумладан ОАВлардан фойдаланиш ва учрашувлар ўтказиш, бўйича ҳуқуқий низомларни амалга татбиқ қилиш шартига асосланган бўлса ҳам, оммавий ахборот воситалари амалдаги президентга яққол афзаллик берганлигини қайд этишган эди.