Ўзбекистонда оилавий карточкалар чиқарилади

Ўзбекистонда Uzcard миллий тўлов тизими Uzcard Family лойиҳасини ишга туширишини маълум қилди. Қўшимча карталар ёрдамида оиланинг бошқа аъзолари ҳам ҳисобдаги маблағдан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар тарқатди.

Ҳисоб рақами эгаси, ўз навбатида, оиланинг ҳар бир аъзоси товарлар ва хизматлар учун тўлайдиган маблағ миқдорини кунлик, ҳафталик ёки ойлик муддатга чегаралаб қўйиши мумкин. Карта эгаси хоҳишига кўра, унинг телефон рақамига ҳар бир молиявий амалиёт бўйича СМС-хабар келиб туради.

Мазкур карточка оилавий мақсадни кўзлаган бўлса-да, уни нафақат оила-аъзолари учун, балки бошқа ишончли вакиллар учун ҳам очиш мумкин.

Карта эгаси ҳисоб-китобларни Uzcard мобиль иловаси ёки тўлов тизими сайтидаги шахсий кабинети орқали бошқариши мумкин. Ариза топшириш ва карта тайёрлаш учун тўловни амалга ошириш банк бўлимларида ёки мобиль илова орқали амалга ошилиши мумкин.

Ҳозирча ушбу лойиҳа қачондан амалга оширилиши хусусида аниқ маълумотлар йўқ.

SHARE