Россияда Ўзбекистон мигрантлари сони 300 минг кишига камайди

Россия Федерал миграция хизмати тақдим этган статистик маълумотларга қараганда, 2015 йилнинг апрель ойида ушбу мамлакатда 2 104 100 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда.

Шунингдек, Россияда 507 400 Қирғизистон фуқароси ва 971 800 нафар Тожикистон фуқароси меҳнат қилмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви, хусусан, рублнинг кескин қадрсизланиши туфайли вақтинчалик ишчилар мамлакатдан чиқиб кетиши жадаллашмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон фуқаролари 2014 йил апрелидаги кўрсаткичларга нисбатан эса 300 700 кишига камроқдир. Шунингдек, бошқа давлатлардан келган ишчилар ҳам ўз юртларига қайтиб кетмоқдалар. Шундай қилиб, Ўзбекистон фуқаролари сон бўйича Россияда иккинчи ўринни эгаллашди. Биринчи ўринга эса Украина фуқаролари чиқиб олди. Уларнинг сони сўнгги бир йилда 23 фоизга кўпайиб, 2 миллион 550 минг кишига етди.

SHARE