Абдулазиз Комилов АҚШ элчисини қабул қилди

2015 йилнинг 9 апрель куни ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спартленни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Суҳбат давомида икки томонлама алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, 2015 йилга режалаштирилган турли даражадаги Ўзбекистон-Америка учрашувлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашилди.