Наманганда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 киши вафот этди

Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида ўн бир киши ҳалок бўлди.

“Новый Век” нашрининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидаги манбага таянган ҳолда хабар беришича, тоғ йўлидан пастга тушаётган юк автомобили иккита енгли авто – «Нексия» ва «Ласетти» билан тўқнашиб кетган.

“Юк машинаси қарама-қараши келаётган аввалига биринчи, кейин иккинчи машинанинг устидан юриб, сўнг ўзи ҳам ағдарилиб тушган”, — дейди нашрга берган интервьюсида ИИВ вакили.

Маълумотларга кўра, ҳар бир енгил автомобилда беш кишидан бўлган ва воқеа жойининг ўзида вафот этган. “Юк машинаси ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган. Шу тариқа, 11 киши йўл-транспорт ҳодисаси қурбонига айланди”, – дейилади манбада.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳодиса бўйича Наманган вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят иши очилиб, тергов олиб борилмоқда.