Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг инаугурацияси бўлиб ўтди

Ўзбекистонда 29 март куни бўлиб ўтган Президент сайловларида ғолиб чиққан Ислом Каримовнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Ислом Каримовга Президентлик гувоҳномасини тақдим этганидан сўнг, Ислом Каримов қасамёд қабул қилган.

“Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”, – деб қасамёд қилди Ислом Каримов.