Япония бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Япония ҳукумати раҳбари Синзо Абэ жорий йилнинг август ойида Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафар уюштиради. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги Япония матбуотига таяниб хабар тарқатди.

Япония бош вазири сафар доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. “Иомиури симбун” газетасининг ёзишича, бу Япония ҳукумати раҳбарининг 2006 йилдан бери Марказий Осиёга илк сафари бўлади.

Нашрнинг ёзишича, ташрифдан кўзланган асосий мақсад газ, нефть ва бошқа табиий ресурсларга бой бўлган Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатларни мустаҳкамлашдан иборатдир. Шу билан бирга, тарафлар минтақада наркотрафик ва терроризм муаммоларига қарши курашиш муаммоларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Ташриф якунида Япония томонидан ушбу давлатлар инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлашни кўзда тутадиган битимлар имзоланиши кутилмоқда.

2006 йилда ўша вақтдаги бош вазир Зюньитиро Коидзуми Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

“Синьхуа” (Хитой) ахборот агентлиги хабар беришича, Япония Ўзбекистон мустақиллигини 1992 йилдаёқ тан олган бўлиб, Ислом Каримов 1994, 2002, 2011 йилларда расмий ташриф билан Японияга борган.