YouTube ўзбек тилида ишлай бошлади

Google компаниясига қарашли видеохостинг — YouTube ўзбек тилида ишлай бошлади. Бу ҳақда Ҳамза Фозилжонов Facebook’даги “Профессионал ва ҳаваскор таржимонлар” гуруҳида ёзиб қолдирган.

Муаллифнинг айтишича, бир қатор хато ва камчиликлардан холи бўлмаса-да, YouTube видеохизматининг ўзбек тилида ишга қувонарли ҳолдир.

YouTube видеохизмати 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, 2006 йил ноябрь ойида Google томонидан сотиб олинган. Google компаниясининг бир қатор хизматлари, шу жумладан, Google Translate — онлайн таржима хизматида ҳам ўзбек тили жорий қилинган.