Буюк Британия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Буюк Британия ҳукумати Ўзбекистонга янги элчи тайинлади. Ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Эдгар ўрнида Кристофер Аллен фаолият юритади.

Буюк Британия ҳукумати ахборот хизмати хабарига кўра, Аллэн бу лавозимдаги фаолиятини 2015 йилнинг кузига қадар бошлайди.

Маълумот учун Аллен бунга қадар 2000 йилда Британия Ҳамдўстлигининг ташқи ишлар бўлимида Афғонистон ва Покистонда хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича фаолият олиб борган. 2003-2006 йилларда Британиянинг Токиодаги элчихонасида, 2009-2010 йилларда Британия ҳамдўстлигининг Жанубий Осиё гуруҳида фаолият олиб борган.

2011 йилдан 2014 йилгача эса Аддис-Абебадаги миссияда раҳбар ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

SHARE