Юлдуз Усмонова Нью-Йоркда концерт беради

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 2015 йилнинг 2 май куни Нью-Йорк шаҳридаги Master Theater саройида “Сен учун” деб номланган концерт дастурини тақдим қилади. Концерт тўлалигича жонли ижрода бўлиб ўтади.

Шуни қайд этиш керакки, ушбу хабар Юлдуз Усмонованинг АҚШдаги мухлислари томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинган.

SHARE