Тошкентда аёл кишида қиммат машина борлигини кўролмаган эркак автомобилдан давлат рақамини ечиб кетди

Тошкент шаҳрида фуқаро ноқонуний равишда бегона кишиларнинг автомобили давлат рақамини ечиб олган.

“Подробно” ахборот агентлигининг ёзишича, яқинда Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармасига Гулноза М. исмли аёл мурожаат қилган. У кечқурун кимдир унинг уйи ёнида турган “Малибу” русумидаги автомобилидан давлат рақами белгисини ечиб кетганидан арз қилган.

Хабарда айтилишича,тезкор-қидирув тадбири натижасида 40 ёшли Абдуворис И. гумон қилиниб қўлга олинган. Аёл киши уни яхши таниган. Гумондор биринчи сўровдаёқ бу ишни у қилганини тан олган. “Адолатсизликда! Эркак бўлиб менда машина йўқ, бунда эса бирданига “малибу” бор”, деган қўлга олинган шахс.

Шундай бўлса-да, терговчилар гумондор машина рақамини аслида нима мақсадда ечганини аниқлаштирмоқда.

SHARE