Режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг янги фильми премьераси бўлиб ўтди

Тошкентда Алишер Навоий номидаги киносаройда режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг «Ҳаётда…» деб номланган психологик драма жанридаги фильм премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Uzbekistan Today агентлиги хабар берди.

“Бу фильм орқали томошабинга инсоннинг ҳаёти ўзи учун қанчалик даражада муҳим эканини кўрсатишни, уни қандай бошқара олиш мумкинлигини етказишни хоҳладим», дейди режиссёр Ёлқин Тўйчиев.

Фильмда бош ролларни Бахтиёр Қосимов, Акбархўжа Расулов ва Зулхумор Мўминовалар ижро этишган.

Шуни қайд этиш керакки, Ёлқин Тўйчиевнинг ўз сценарийси асосида суратга олинган мазкур фильм олдида ҳаётнинг оғир синовларини енгишдек вазифа турган инсонларнинг руҳий ҳолатлари ҳақида ҳикоя қилади.

Фильм 2014 йил баҳорида «Ўзбеккино» миллий агентлиги қошидаги бадиий кенгаш кўригидан ўтган.

Қайд этиш жоиз, Ёлқин Тўйчиев бундан аввал ҳам шу йўналишда ёки шунга яқин мавзуда фильмлар ишлаган. Хусусан, унинг «Илова», «Афғон», «Орзу ортида» фильмлари эътиборга молик.

ut.uz
ut.uz