Ўзбекистон Бош прокурори Рашиджон Қодиров лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистон Бош прокурори Рашиджон Қодиров лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев сешанба куни Бош прокуратура жамоасига идоранинг янги раҳбарини таништирди.

Газета.uz хабар беришича, бунгача Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчиси сифатида ишлаб келган Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистоннинг янги бош прокурори этиб тайинланди.

Хабарда айтилишича, Рашиджон Қодировнинг ваколат муддати якунига етиб, бошқа ишга ўтиши муносабати билан, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан махсус фармон чиқарилган.

“Новый век” газетасининг ёзишича, Ўзбекистон Бош прокуратурасига 2000 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган Рашиджон Қодиров Ўзбекистон Конституциявий суди судьяси этиб тайинланди.

Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистон Президентининг ташкилий-кадрлар масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган эди.

SHARE