The New York Times таҳририятига саёҳатга таклиф қиламиз

Ҳурматли АҚШда истиқомат қиладиган ватандошлар!

Сизларни Америкадаги энг йирик газеталардан бири The New York Times газетасига саёҳатга таклиф этамиз!

Газета таҳририяти жойлашган бинода гўзал бино, ундаги тарихий стендлар, бир биридан қизиқ маълумотлар ҳамда газетанинг таниқли журналист ва ижодкорлари билан учрашиш имконига эга бўласиз.

Саёҳат “Ватандош” жамияти ҳамда UzTVNewYork телевиденияси томонидан ташкил этилган бўлиб, унда фақатгина 20 тагача киши қатнашиш имконига эга.

Ушбу имкониятни қўлга киритиш учун “Америкадаги ўзбекистонликлар” мавзусида info@vatandosh.cом электрон манзилига ўз мақолангизни жўнатинг. Мақола Америкада содир бўлган ҳар қандай шахсий воқеалар, оилангиз, сиз эришган ютуқлар, сиз билган инсоннинг ютуқлари, ушбу юрт ҳақидаги фикрларингиз ва бошқа мавзуларда бўлиши мумкин. Мақолалар ЎЗБEК, ИНГЛИЗ ва РУС тилларида қабул қилинади.

Мақола жўнатганлардан энг биринчи 20 киши саёҳатимиз рўйхатига қўшилади. Шундай экан, мақолаларингизни кутиб қоламиз! Шошилинг!

Гуруҳ аъзолари БEПУЛ ТУШЛИК билан таъминланади!

SHARE