Ислом Каримов кадрлар бўйича давлат маслаҳатчисини тайинлади

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон Президентининг ташкилий-кадрлар масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Бу ҳақда “Новий век” газетаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидаги манбасига таяниб хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, собиқ давлат маслаҳатчиси Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистон бош прокурори этиб тайинланган эди.

Ўзбекистоннинг 2000 йилдан бери бош прокурори ҳисобланган Рашиджон Қодиров Конституциявий суд судьяси этиб тайинланди.