Оилавий зўравонлик мавзусидаги семинарга таклиф қиламиз

Ҳурматли ватандошлар,

Шу йилнинг 25 апрель куни АҚШ оила қонунчилигига риоя қилиш ёхуд оилавий зўравонликларнинг олдини олишга бағишланган семинарга таклиф қиламиз.

Сиз АҚШдаги қонун-қоидаларни биласизми?
Уларга қанчалик риоя қиласиз?
Америкадаги маҳаллий қонун қоидаларга риоя қилиш қанчалик муҳим?
Қонун-қоидаларга риоя қилмаслик қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? Оилангизда тез-тез келишмовчиликлар, ва унинг натижасида зўравонликлар бўлиб турадими?
Ана шундай ҳолларда қандай йўл тутиш керак?
Ёки бундай ҳолатларнинг олдини қандай олиш керак?
Кимдир боласини зўрлаганининг гувоҳи бўлдингизми?
Бундай ҳолда кимга мурожаат қилишингиз керак?

Семинарда ушбу ва бошқа барча саволларга семинарда жавоб олишингиз мумкин. Сизларга ўз ишининг мутахассислари, тажрибали ходимлар ўз маслаҳатларини бериб боришади. Уларга барча саволларингиз билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Семинар вақти: шу йил 25 апрель куни соат 02.00 pm
Манзил: Kings Bay Y At Emmons Avenue
2801 Emmons Ave, Brooklyn, New York 11235