Ўзбекистонга АҚШ делегацияси ташриф буюради

Шу йилнинг 20—24 апрель кунлари АҚШ ҳукумати делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ташриф доирасида делегация Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонда бўлади.

АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, делегацияга АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблюм раҳбарлик қилади. Гуруҳ таркибидан АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили ўринбосари Лаурел миллер ҳам ўрин олган.

Ташриф давомида делегация Марказий Осиё мамлакатлари расмийлари билан музокаралар ўтказади. Музокаралар давомида томонлар Афғонистондаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилишади.

Хабарда айтилишича, АҚШ умумий муаммо ва таҳдидларни ҳал қилиш, шунингдек, минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик қилишга умид қилмоқда.