Абдулазиз Камилов АҚШ делегациясини қабул қилди

2015 йилнинг 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Даниэл Розенблум бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатди.

Суҳбат давомида икки томон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

“Баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиш чоғида Афғонистондаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади хабарда.

Учрашувда АҚШнинг Афғонистон ва Покистон масалалари бўйича махсус вакили ўринбосари Лаурел Миллер ва АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этдилар.