АҚШ давлат идораларида ишлаш имкониятини қўлдан чиқарманг

Нью-Йоркда АҚШ федерал, штат ва шаҳар давлат идораларида ишлашни истовчилар учун очиқ эшиклар куни ўтказилади. Унда сиз Нью-Йорк шаҳар полиция департаменти, адлия департаменти, ёнғинга қарши курашиш департаменти, АҚШ почта инспекцияси хизмати, Нью-Йорк ва Нью-Жерси порт маъмурияти, АҚШ қирғоқни қўриқлаш академиясида ишлаш имкониятлари билан танишишингиз мумкин.

Ташриф буюрувчиларга ҳалол тушлик ва совғалар тақдим қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун Халқ ташкилоти кенгашига мурожаат қилинг: 718.434.3266 ички рақам: 129

Манзил: Kingsborough Community College Bookstore
2001 Oriental Blvd, Brooklyn, New York 11235

Тадбир 9 май куни соат 10.00дан 3.00гача бўлиб ўтади.

SHARE