“Ялла” гуруҳи аъзоси Шаҳбоз Низомиддинов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шаҳбоз Низомиддинов 23 апрель куни тонгда вафот этди. Бу ҳақда Darakchi.uz хабар бермоқда. Шаҳбоз Низомиддинов афсонавий “Ялла” гуруҳининг аъзоси эди.

“Даракчи” газетасига берган интервьюсида у саломатлигидаги муаммолар сабаб санъатни тарк этишга мажбур бўлганини айтиб ўтганди.

Санъаткор оилада олти ўғил, икки қиз бўлишган. “Мен учинчи фарзандман. Раҳматли отам Шаҳобиддин Низомиддинов устоз санъаткорлар Аброр Ҳидоятов, Карим Зокиров, Муҳриддин Қориёқубов каби санъаткорлар билан бирга ўқишган”, деб хотирлаганди хонанда ўз оиласи ҳақида.

Тошкент Давлат маданият ва санъат инситутида таҳсил оган. У ерда Ёдгор Саъдиев, Жамшид Зокиров ва Гавҳар Зокирова билан бирга ўқиган.

Видеода: (Женя Ширяев, барабанда Дима Цирин, орқада гитарада Равшан Закиров, Фаррух Закиров солистлик қиляпти, унинг ёнида Шахбоз Низамутдинов, гитарада соло – Сергей Аванесов. Ягона аёл – Лариса Кандалова)