Ўзбекистонда акциядорлик жамиятларига раҳбарлар танлов асосида тайинланади

2015 йил 1 июлдан акциядорлик жамияти ижро органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади.

Акциядорлар, жумладан, миноритар акциядорлар хўжалик судига уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилгани ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилганда, уларга давлат божини тўлаш муддати узайтирилади ва бу бож айбдор томонидан ундирилади.

Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Германия ҳамда бошқа ривожланган давлатларнинг муваффақиятли тажрибаси асосида 2015 йил 1 августга қадар Корпоратив бошқарув кодексини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.