Наргиз Зокирова ижтимоий тармоқлардаги сўзлари учун кечирим сўради

Асли ўзбекистонлик бўлган Наргиз Зокирова ижтимоий тармоқлардаги сўнгги гап-сўзларга муносабат билдирди.

Хонанданинг Россия ОАВларига берган интервьюсида Ўзбекистонни “дўзах” деб атагани учун узр сўраган.

Шуни айтиш керакки, Наргиз Зокирова ижтимоий тармоқларда унга нисбатан айтилган ҳақоратларга жавобан қолдирган хабарида Ўзбекистонни “дўзах”га ўхшатган эди. Бу эса нафақат ижтимоий тармоқларда, айни барча турдаги оммавий ахборот воситаларида кун мавзусига айланиб, турли даражадаги мунозаларга сабаб бўлди.

У Кейинроқ ушбу сўзлари учун узр сўраб, фақат уни ҳақорат қилган инсонларни назарда тутганини тушунтириб ўтди.

“Ўзбекистон, албатта, менинг ватаним, менинг қон-томирим ўша заминдан, мен ўзбек эканлигимдан фахрланаман”, – унинг сўзларини келтиради Super портали.

“Мен ватандошларимга бу хабарни ҳиссиётга берилган ҳолда ёзганимни тушунтирмоқчиман. Балки, нотўғри вақтда нотўғри жойда туғилгандирман, уларнинг тасаввурларига мос эмасдирман. Лекин ўзим туғилган, ота-онам яшаётган ерни, ватанимни қандай ёмон кўришим мумкин? Шу миллат туфайли мен дунёга келдим. Мени нотўғри тушунган одамлар олдида узр сўрамоқчиман; мен бутун Ўзбекистонни назарда тутмаган эдим”, деди у.

SHARE