Ўзбекистон давлат чегарасини қўриқлаш хизмати Афғонистоннинг чегара туманларида террористик гуруҳлар йиғилиб қолгани ҳақидаги хабарлардан келиб чиқиб, хавфсизлик чораларини кучайтирган. Бу ҳақда “РИА Новости” ўз манбаларига таяниб маълум қилди.

Шуни айтиш керакки, душанба куни “Толибон” террорчилик ташкилоти жангарилари Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги полиция идоралари ва ҳукумат назорат пунктларига ҳужум уюштирди. Жангарилар Қундуз марказига ҳам ҳужум қилишини маълум қилган. Умуман, тўрт кундан бери давом этаётган бундай террор ҳужумлари мамлакат президенти Ашраф Ғанини Ҳиндистонга расмий сафарини бекор қилишга мажбур этди.

Гарчи Қундуз Ўзбекистон билан чегарадош бўлмаса-да, Ўзбекистон чегара қўшинлари ҳарбий жиҳатдан тайёр ҳолатга келтирилган. Ўзбекистон махсус хизматлари томонидан бундай вазиятларда ўзаро ахборот алмашиш ва давлат чегарасини қўриқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг ушбу мамлакат билан чегара ҳудудларидаги чегара постлари ўртасида алоқа схемаси ишлаб чиқилган. Бу чегарани штат режимида бошқа кучларни жалб қилмасдан қўриқлаш имконини беради.
Хорижий илмий-тадқиқот ташкилотлари маълумотларига кўра, собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида Ўзбекистоннинг Афғонистон билан 137 километрлик чегараси энг ишончли ҳимояга эга бўлган линия ҳисобланади.

SHARE