“Vatandosh” билан Вашингтонга сафар қилинг

Шу йилнинг 9 май, шанба куни “Ватандош” жамияти аъзолари Америка пойтахтига сафарга отланишмоқда, ватандошларимизн биз билан сафар қилишга таклиф қиламиз.

Нархи(бориш-келиш): $75(55*); болалар: 4+**;

Маслаҳатимиз: егулик, сув ва бош кийим олинг.

Жой эгаллаш учун зудлик билан қуйидаги телефон рақамига боғланинг: Фароғат 212-372-3050 (овозли хабар қолдиришни унутманг).

*санъаткор/аскиячи/сўз устаси/ашулачи/созанда/истеъдод эгалари учун махсус.

**болаларга чегирмалар йўқ, нарх ҳар битта жой учун.

Пойтахтга саёҳат ҳақида янада батафсил маълумот:

1.Учрашув Манзили: Uchrashuv Manzili: 86th Street & Bay Parkway, Brooklyn. (D train, Bay Parkway station)

2.Жўнаш вақти: Эрталаб соат 6:45 am*

3.Тўлов: фақат нақд пул тўланади

а) якшанба, 3 май, эрталаб 7.00-11.00 ва кеч 3.00-8.00.

б) Пайшанба, 7 май** эрталаб 7.00- кеч 7.00.

c) Тўлов манзили: Cropsey Ave & 21st Ave, Brooklyn, NY 11214.

4.Саёҳат манзили:

а) АҚШ Капитолий биноси;
б) “Америка овози” ТВ (Навбаҳор Имомова);
c) Ўзбекистоннинг Вашингтондаги Бош консуллик бўлими

  1. Суратли ID билан Capitol, TVга кирилади. Элчихонага олдиндан рўйхатдан ўтмаганлар киритилмайди.

*Эрталаб соат 7 да автобус юради. Кеч қолганларни КУТОЛМАЙМИЗ ва ПУЛ ҚАЙТАРИБ БEРТИЛМАЙДИ.

**мана шу 2—3 соатнинг ичида 24 нафар киши ёзилди, агар шу якшанба куниёқ жой тўлиб қолса, пайшанбадаги тўлов вақти бекор қилиниши мумкин. Хабардор бўлиб туринг!

Эслатиб ўтамиз, пул тўлагани келганингизда, ID-гувоҳнома (паспорт, ҳайдовчилик гувоҳнома, мактаб гувоҳномаси)дан нусха ташлаб кетишни унутманг!

Мурожаат учун Фароғатга қўнғироқ қилинг: 212-372-3050

Қўшимча маълумотларни сайтимизда олишингиз мумкин:
http://www.vatandosh.org/