Ўзбекистонда 2014 йилда олти киши уй қамоғига жойлаштирилди

2014 йили Ўзбекистонда суд тартибида 83 киши ўз лавозимидан четлатилди, 522 киши мажбурий даволаниш учун тиббиёт муассасаларига юборилди, олти киши уй қамоғига жойлаштирилди.

Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов айтишича, суд тартибида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш, лавозимидан четлатиш муддатини узайтириш ва шахсни тиббиёт муассасасига жойлаштириш, шунингдек, эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғига жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилиш судьялардан катта масъулият талаб қилади.

Шуни айтиш керакки, Ўзбекистонда ўтган йили эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғи жорий қилинган эди.

SHARE