Паркент туманида Ўзбекистон ҳукуматига таҳдид қилган йигит қўлга олинди

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган таълим муассасалари маъмурияти номига таҳдид қилиб, варақалар тарқатганликда гумонланиб ёш йигит қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳаракатлар шу туманда яшовчи вояга етмаган фуқаро томонидан амалга оширилган. У 30 апрель куни ҳибсга олинган. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12news.uz сайтининг ёзишича, яқинда Паркент туманидаги мактаб ва коллеж биносида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи рамзи этган варақалар топилган. Уларда амалдаги ҳукуматга нисбатан таҳдид акс эттирилган.

Воқеа жойига ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев етиб келган.

Воқеанинг бошқа тафсилотлари терговга халақит бермаслиги учун ошкор қилинмаяпти.