© US Embassy in Tahkent

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен ҳамда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2001 йил 14 августда Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида тузилган наркотикларни назорат қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилишга кўмак бўйича шартномага киритилган 13-рақамли тузатишни имзолади. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Унга кўра, Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги грант асосида Ўзбекистон ҳукуматига 2014 йилда ажратилган қиймати 6 200 000 доллардан кўп бўлмаган жиҳоз, патруль қайиқлари ва бошқа транспорт воситаларини етказиб беришга қаратилган лойиҳа йўлга қўйилади. Ушбу ёрдам Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини муҳофаза қилиш қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ўртасида тақсимланади.

Мазкур лойиҳанинг мақсади Ўзбекистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига наркотиклар, психотроп ва шунга ўхшаш моддаларнинг ноқонуний савдосига алоқадор муҳим наркотрафик ташкилотларни тарқатиш ва бартараф этиш учун зарур стратегия ишларини олиб боришда кўмак беришдан иборат.

SHARE