АҚШ гранти эвазига чоп этилган луғат Ўзбекистонда “йилнинг энг яхши китоби” бўлди

Ўзбекистонда “Йилнинг эхши китоби” республика танлови якунланди. Унга кўра, биринчи ўринни Шавкат Бўтаев томонидан тузиб чиқилган “Инглизча—ўзбекча, инглизча—ўзбекча луғат” эгаллаган. Бу ҳақда “Подробно.uz” ахборот-агентлиги хабар тарқатди.

Луғат “Ўқитувчи” нашриёти томонидан чоп этилган АҚШ элчихонаси грант маблағлари эвазига тайёрланга. Китобда 80 мингдан ортиқ сўз ва иборалар таржимаси берилган бўлиб, халқ таълими ва олий таълим тизимидаги ўқувчи-талабалар, шунингдек, турли касб эгалари учун қулайлиги билан ажралиб туради.

АҚШ ҳукумати гранти маблағига 1000 дона нусхада луғат чоп этилган бўлиб, у Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таъли вазирликларига, университетлар ва мамлакат жамоат кутубхоналарига тарқатилган. Эчлихона, шунингдек, ушбу луғатни ўзбек тили ўқитиладиган АҚШ университетларига ҳам юборган.

Ҳозирги кунда луғат талабларга биноан яна 3000 нусхада чоп этилиши режалаштириляпти.