Ўзбекистон ва Украина давлатлари ўртасидаги авиация шартномаси бекор қилинганлиги сабабли “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси HY 741/742 Тошкент-Киев-Тошкент йўналиши бўйича 2015 йил 5 майдан вақтинчалик тўхталиши ҳақида малум қилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар тарқатди.

Бу йўналиш бўйича авиакомпания сотиб олинган чипталарни ҳеч қандай жаримасиз қайтариб беради.

Ушбу масала бўйича йўловчилар “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг бош агентлиги ёки Киевдаги “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг ваколатхонасиниг қуйидаги телефон рақамларига мурожат қилиши мумкин:

Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 51

Тел: +99871 140 48 13.

Киев, Шота Руставели кўчаси 4, идора 5.

Тел: +38-044-279-21-78, +38-050-311-24-49

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” йўловчилардан бундай ноқулайлик учун ўз узр сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 15 июлидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент — Киев ўртасида, 14 августдан эса “Украина халқаро авиалиниялари” компанияси Киев — Тошкент йўналишида ўз авиақатновларини пайшанба ва якшанба кунлари, қайтишда эса душанба ва жума кунлари йўлга қўйган эди.