Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукумати тижорат, энергетика, транспорт ва транзит соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида баённомани имзолади.

Бу ҳақда Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатди. Баённома Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ҳамда Афғонистон президентининг МДҲ масалалари бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Қорғар томонидан имзоланди.

Мазкур ҳужжатга биноан, Ўзбекистон Республикаси Афғонистон билан Мозори Шариф — Ҳирот темир йўлини тадқиқ қилишга ваъда берган.

Бундан ташқари, томонлар яқин истиқболда Ўзбекистон ва Афғонистонда саноат ярмаркаларини ўтказишга келишиб олган. Шунингдек, Кобулда икки мамлакат савдо уйини очишга оид қарор қабул қилинган.

Афғонистон расмийларига кўра, икки мамлакат ҳукуматлари Тошкент — Кобул, Кобул — Тошкент йўналишида ҳаво қатновларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришган.

SHARE