Ўзбекистон Республикаси Президенти Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади. Бу ҳақда Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковга таяниб, “Интерфакс” хабар тарқатди.

“Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифини қабул қилди ҳамда Буюк Ғалабани нишонлашга бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш учун Москвага ташриф буюради”, деди Ушаков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги айрим интернет нашрлари Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматига таяниб, ушбу сана билан боғлиқ тадбирлар Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланишини, бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилгани ҳамда унда Ислом Каримов иштирок этишини хабар берган беради.