“Ўзбекистон ҳаво йўллари” маркетинг бўйича дунёнинг энг яхши авиакомпанияси бешлигига кирди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси «Changi Airline Awards» халқаро танловида “Маркетингда 2015 йилнинг яхши авиакомпанияси” йўналишида дунёнинг энг йирик бешта компаниялари рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда “Подробно” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Шуни айтиш керакки, Сингапурнинг “Чанги” аэропорти Жанубий Осиё минтақасидаги энг йирик аэропортлардан бири бўлиб, ҳар йили «Changi Airline Awards» танловини ўтказиб келади. Ушбу танловда турли йўналишлар бўйича авиакомпаниялар танлаб олинади.

“Маркетингда 2015 йилнинг яхши авиакомпанияси” номинациясида «Air France», «Turkish Airlines», «Singapore Airlines» ва «Tigerair» алоҳида эътироф этилган.

Ғолиблар «Changi Airline Awards» танлови иштирокчилари томонидан овоз бериш йўли билан аниқланган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2014 йилнинг апрель ойида Сингапурга тижорат авиақатновларини йўлга қўйган эди.