“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент йўналишида иккинчи частотани жорий қилмоқда. Унга кўра, 2015 йилнинг 28 майидан HY101/102 рейслари пайшанба ва якшанба кунлари ўз авиақатновини амалга оширади.

Ҳозирги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” якшанба куни Нью-Йоркка Рига орқали парвозларни амалга оширмоқда. Ортга душанба куни училади.