Ўзбекистон қуролли кучлари ўз қудрати ва салоҳиятига кўра, жаҳонда 54-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Globalfirepower.com сайти томонидан тузилган энг кучли қуролли кучлар рейтинги қайд этилган.

Унга кўра, Ўзбекистон армияси жаҳонда 54-ўринни эгаллайди. Рейтингга 126 та қуролли куч киритилган. МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон Россия ва Украинадан сўнг учинчи ўринни банд этди. Марказий Осиё мамлакатлари ичида Ўзбекистон етакчилик қилмоқда. Қозоғистон 66-ўрин, Қирғизистон 78-ўрин, Тожикистон 81-ўрин, Туркманистон эса 90-ўринни банд этди.

Рейтингни тузишда қўшин сони, қуруқлик, сув ва ҳавода жанг олиб бориш учун мўлжалланган ҳарбий техника сони, давлатлар қуролланишга сарфлаши мумкин бўлган иқтисодий ресурслар ва географик жойлашув каби 50 та омил ҳисобга олинган.

Ўтган йили Ўзбекистон мазкур рейтингда 106 та мамлакат орасида 48-поғонани эгаллаган.