itravel.livejournal.com

Келаси йили Ўзбекистонда “Тошкент” халқаро аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилади. Мазкур терминал жиҳозланиши ва режалаштирилиши нуқтаи назаридан Европанинг етакчи аэропортларига тенглашади.

“Подробно.Uz” ахборот агентлигининг хабар беришича, бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари бўйича қатор хорижий компаниялар билан музокаралар олиб бормоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 312 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағни ташкил қилади. Бу маблағнинг асосий қисми, яъни 300 миллион долларга яқинини чет эл инвестициялари ва кредитлари ташкил қилади.

Режага мувофиқ, янги терминал бир соатда 1,5 минг нафар йўловчига хизмат кўрсата олади. Янги терминал “Тошкент -4” деб номланади.