Анвар илёсов олган сурат ("Жаҳон" АА)

2015 йилнинг 14 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котибининг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Тодд Чапманни қабул қилди.

Вазирлик матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича, суҳбат давомида икки томонлама алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган турли соҳалардаги ҳамкорликни изчил ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон-АҚШ мулоқоти конструктив ҳусусиятга эгалиги таъкидланди.

Томонлар минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашар экан Афғонистондаги вазият ва бошқа халқаро муаммоларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен ҳам иштирок этди.