Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тайинланди. Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида парламент омбудсмани этиб Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Улуғбек Муҳаммедов тайинланди.

Улуғбек Муҳаммедов 1995 йилдан бери тўрт муддат ишлаб келган Сайёра Рашидованинг ўрнига тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мансабдор шахс бўлиб, унга давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар (бундан буён матнда ташкилотлар ва мансабдор шахслар деб юритилади) томонидан инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатлари берилган.