Бостон марафонида террорчилик ҳаракатини содир этгишда айбланган Жоҳар Царнаев ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бундай қарорни ҳакамлар ҳайъати қабул қилган.

Бундан аввалроқ, Жоҳар Царнаев 30 та модда бўйича айбдор деб топилган эди. Уларнинг 17 тасига нисбатан ўлим жазоси кўзда тутилган. АҚШ прокурорлари Жоҳарга ўлим жазосини сўраган бўлса, адвокатлар у акаси кўрсатмаси бўйича иш тутгани сабабли енгилроқ жазо қўлланилиши кераклигини таъкидлашган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йил 15 апрелида Бостон марафонида содир этилган теракт оқибатида 3 киши ҳалок бўлиб, 260 киши турли даражада тан жароҳати олган эди. Террор ҳаракатини уюштирган Темур Царнаев воқеа жойида ҳалок бўлган.

SHARE