Сенат собиқ бош прокурорни Конституциявий суд судьяси этиб тайинлади

Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров конституциявий суд судьяси этиб сайланди. Бу ҳақда Сенатнинг тегишли қарори 18 май куни эълон қилинди.

Шуни қайд этиш керакки, Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров шу йилнинг апрель ойида лавозимидан озод қилинди. Бунгача Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчиси сифатида ишлаб келган Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистоннинг янги бош прокурори этиб тайинланди.

Сенат, шунингдек, Олий судга тўрт нафар судьяни, Олий хўжалик судига 2 нафар судьяни сайлади.

Исаков Бахтиёр эса Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари этиб сайлансин