Ўзбекистонда 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури қабул қилинди.

Дастурга мувофиқ 2015-2019 йилларда 25 минг километрдан зиёд электр таъминоти тармоқлари ҳамда 5 мингта трансформатор пунктини қуриш ва модернизация қилиш режалаштирилган.

Тадқиқотларга қараганда, бугунги кунда Ўзбекистондаги оилаларнинг 94 фоизи холодильниклар, 84 фоизи турли ошхона электр жиҳозларига, 63 фоизи кир ювиш машиналари, ярмидан кўпи компьютер, чангютгич, микротўлқинли печларга эга, учдан бир қисми кондиционерлардан фойдаланмоқда.

Булар электр энергияси истеъмолининг ортиши узатиш тармоқларига муайян қийинчилик туғдириши мумкин. Негаки, мавжуд қувватлар бундай кучланишга мўлжалланмаган.

Шу боис дастурда ҳудудлар кесимида электр энергиясини тақсимлаш тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.