Ўзбекистон сайёҳлар учун қиммат бўлмаган мамлакатлар ўнталигига кирди. Ушбу рейтинг Ruнетдаги машҳур Adme.ru портали томонидан тузиб чиқилган.

Унда қайд қилинишича, Ўзбекистонда ҳар қандай дидга тўғри келувчи арзон кафелар сони жуда кўп. Рейтинг муаллифларининг фикрича, Ўзбекистонда икки кишининг тушлик қилиши 35 доллар, меҳмонхонада яшаш эса 30 долларга тушади.

Барча сайёҳлар ташриф буюриши керак бўлган жойлар сирасида Чорвоқ сув омбори, Чимён, Самарқанд тарихий ёдгорликлари ва бошқалар тилга олинган.

МДҲ давлатларидан Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон ва Грузия ҳам рейтингдан жой олган.

16136360-R3L8T8D-1000-collage6579