Шу йилнинг 19 май куни Қозоғистонда етти нафар Ўзбекистон фуқаросини олиб кетаётган Lada Largus автомобили Бейновга кетаётган «КамАЗ» билан тўқнашиб кетди.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълум қилишича, енгил автомашинада бўлган беш йўловчи ва ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бир йўловчи оғир аҳволда яқин атрофдаги касалхонасига ётқизилган.

“КамАЗ” ҳайдовчисига зарар етмаган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.Дастлабки маълумотларга кўра, «КамАЗ» юк машинасининг 36 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши ҳаракат йўналишига ўтиб кетиб, енгил машина билан тўқнашган.

SHARE