Фото: Баходир Мамажанов (Марказий банк)

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки миллий валютанинг конвертацияси тўхтатилгани ҳақидаги хабарларни рад қилди.

Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар тарқатди. “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот хизмати маълум қиладики, миллий валютани хорижий валютага конвертация қилиш жараёнлари тижорат банклари томонидан Халқаро валюта жамғармаси Низомининг VIII моддасида белгиланган мажбуриятларга мувофиқ ўрнатилган тартибда амалга оширилади”, дейилади хабарда.