Тошкентда Apple Watch соатлари 5,6 миллион сўмдан сотилмоқда

Тошкентдаги бозорларда Apple компаниясининг ақлли соатлари — Apple Watch савдолари бошланди.

Daryo.uz хабар беришича, Тошкентдаги чакана савдо нуқталарида тасмаси чармдан бўлган 42 миллиметрли Apple Wатч харидорларга 5,6 миллион сўмга таклиф қилинмоқда. Таққослаш учун, 16 гигабайтли iPhonе 6 смартфони бундан қарийб икки баробар арзон.

Apple Watch соатларининг халқаро миқёсдаги савдолари 24 апрелдан бошланган эди. Унга кўра, алюминий корпусли қурилмалар 349-399 доллардан, пўлат Apple Watch соатлар эса тасмасига қараб 549дан 1049 долларгача, энг қиммат – олтин Apple Watch Edition эса 10 минг доллардан сотувга чиқарилган эди.

SHARE