БМТ Бош котиби Пан Ги Мун шу йилнинг 9-11 июнь кунлари Душанбеда бўлиб ўтадиган “Ҳаёт учун сув” халқаро ўнйиллик ҳаракат дастурини амалга ошириш якунларига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этади.

Шундан сўнг БМТ раҳбари 12 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф доирасида қатор учрашувлар режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Пан Ги Мун2010 йилнинг апрель ойида Марказий Осиёга сафари доирасида Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрган эди. Ўшанда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш, қуролсизлантириш, атроф-муҳит, шунингдек, Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш масалалари муҳокама қилинган эди.

SHARE