Математик-олим, Нобель мукофоти лауреати Жон Нэш ва унинг турмуш ўртоғи йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Унинг ҳаёти ҳақида ёзилган ёзувчи Сильвия Назарнинг асари асосида “Тафаккур ўйинлари” фильми суратга олинган. Хабарларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасига такси ҳайдовчиси сабабчи бўлган. У тирик қолган.

Жон Нэш 86 ёшда, хотини эса 82 ёшда эди. Олим 1994 йили Нобель мукофотини яна икки нафар олим билан қўлга киритган эди. У руҳий касаллик билан хасталангани боис ташкилотчилар унга нутқ сўзлаш имконини беришмайди.

Яқинда Жон Нэш математика соҳасидаги энг олий мукофот — Абелев мукофотига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, режиссёр Рон Ҳовард томонидан суратга олинган “Тафаккур ўйинлари” бадиий фильмида олимнинг математика фани билан шуғулланиши ҳамда шизофрения хастлигига қарши кураши акс этган. Унда олимнинг ролини машҳур актёр Рассел Кроу ўйнаган бўлиб, у твиттердаги саҳифасида марҳумларнинг оиласига ўз таъзиясини билдирди.

SHARE