"Кавказ асираси" фильмидан

Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг маълумот беришича, ўтган йили ўн икки нафар, жорий йилнинг ўтган даврида эса тўрт нафар қиз ўғирланган. Бу ҳақда “Оила даврасида” газетаси Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зуҳра Иброҳимовага таяниб, хабар тарқатди.

Унинг сўзларига кўра, қиз ўғирлаш бизнинг халқ орасида урф-одат даражасидаги анъана деган нотўғри дунёқараш шаклланиб қолган. “Бу удумнинг нотўғрилигини, қиз билан йигит фақатгина катталарнинг совчилиги ва розилигидан сўнг тиббий кўрикдан ўтиб, никоҳланишлари зарурлигини тушунтиряпмиз. Бундай ҳодисалар анча камайишига эришдик ҳам. Аммо рақамлардан кўриниб турибдики, бу муаммо ҳамон учрамоқда”, деди у.