Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон академик рус драма театри директорининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ўринбосари Ирина Хилковани Пушкин мукофоти билан тақдирлади. Бу ҳақда “Подробно.uz” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Яқинда Россия президенти Владимир Путин “Россия Федерациясининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унга мувофиқ, Ўзбекистон академик рус драма театри директорининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ўринбосари Ирина Хилкова ҳам юксак мукофотга сазовор бўлди. Ҳамюртимизга Пушкин медали топширилди.

Бу медаль маданият ва санъат, маърифат, гуманитар фанлар ва адабиёт соҳасидаги хизматлари, маданий меросни ўрганиш ва сақлаб қолиш, миллатлар ва халқлар маданиятларини яқинлаштириш ва ўзаро бойитиш борасидаги улкан ҳиссаси, юқори даражадаги бадиий образларни яратган фуқароларга берилади.