Ўзбекистон бугунги кунда пахта толасини қайта ишлашни 50 фоизга ёки 480 минг тоннага етказди. Бу ҳақда “Podrobno” ахборот агентлиги “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси техника сиёсати ва прогнозлаштириш бош бошқармаси раҳбари Дилбар Муҳамедовага таяниб хабар тарқатди.

Шуни айтиш керакки, пахта толасини мамлакатнинг ўзида қайта ишлаш 1990-йилларда жами пахта толасининг бор-йўғи 7 фоизини ташкил қилар эди, 2014 йил охирига келиб бу кўрсаткич 40 фоиздан ошди. Экспертлар фикрича, 2016 йилда пахта толасини мамлакатда қайта ишлаш 60 фоизга етиши керак.

Ҳар йили мамлакатдаги 98 та пахта тозалаш заводи 3,4 миллион тонна пахта хом ашёсини тайёрлаб, қарийб 1,1 миллион тонна пахта толасини ишлаб чиқаришади, 1,6 миллион тоннадан ортиқ уруғ ва бошқа маҳсулотларни етиштириб беради. Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёда олтинчи, уни экспорт қилиш бўйича учинчи ўринда туради.

SHARE