À̽½¶÷ Ä«¸®¸ðÇÁ(Islam Karimov) ¿ìÁŰ½ºÅº ´ëÅë·É ³»¿Ü°¡ 27ÀÏ ¿ÀÈÄ °æ±âµµ ¼º³² ¼­¿ï°øÇ×À» ÅëÇØ ÀÔ±¹ÇÏ°í ÀÖ´Ù. 2015.5.27/´º½º1

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг таклифига биноан 27 май куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди.

ЎзАнинг хабар беришича, таомилга биноан Ўзбекистон Президенти шарафига Сеул аэропортида икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Сеул кўчалари Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикасининг давлат байроқлари, олий мартабали меҳмонни қутловчи шиор ва баннерлар билан безатилган.

Хабарда айтилишича, ушбу ташриф Ўзбекистон – Жанубий Кореянинг мунтазамлик касб этган олий даражадаги учрашувлари доирасида ўтмоқда. Улар давлатларимизнинг ўзаро алоқаларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш имконини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ташрифининг асосий тадбирларини, жумладан, Корея Республикаси Президенти ва бошқа раҳбарлари билан расмий музокаралар, етакчи компаниялар раҳбарлари иштирокидаги учрашувларни 28-29 май кунлари ўтказиш мўлжалланган.

Аввал хабар қилинганидек, ташриф чоғида икки давлат раҳбарларининг Қўшма декларацияси қабул қилиниши ва ўзаро муносабатларни 2014 йилда имзоланган Стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма декларация руҳида мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

SHARE